1

Татаристон раҳбари Сурхондарёга келди

ЖАМИЯТ 27.03.2024, 13:58
Татаристон  раҳбари Сурхондарёга келди

27 март куни Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов амалий ташриф билан Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.  Уни Термиз халқаро аэропортида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги расмийлар кутиб олди.  Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шундан сўнг, Ислом оламининг буюк алломаси, ҳадис илмининг етук олими Ал Ҳакимат-Термизий мақбараси зиёрат қилинди . Қуръон оятлари тиловат этилган.

Ташриф давомида эркин иқтисодий зона, логистика марказлари, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билант анишув, воҳадаги тарихий ва диққатга сазовор жойларга ташриф ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказиш белгиланган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Татаристон раҳбарига “Термиз халқаро савдо маркази”ни кўрсатди. 

Сурхондарё вилояти ҳокими эса юқори мартабали меҳмонни Термиздан Афғонистонга юк ўтказадиган махсус йўлак билан таништирди.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1