Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонда 241,1 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди.
2024 йилнинг январь-февраль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
— Автомобил бензини – 241,1 минг тонна
— Кўмир – 659 минг тонна
— Нефт – 118,5 минг тонна
— Газ конденцати – 214,7 минг тонна
— Автобус – 61 дона
— Юк автомобиллари – 466 дона
— Автомобил двигателлари – 41 518 дона
— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 53 367 дона