1

Тошкентда носозлик юзага келгани сабаб йўл вақтинча ёпилади

ЖАМИЯТ 28.03.2024, 11:02
Тошкентда носозлик юзага келгани сабаб йўл вақтинча ёпилади

Тошкент ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари диққатига огоҳлантириш билан чиқди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Темур Малик кўчасидаги Салар-Хожикент темир йўл бекатлари оралиғидаги темир йўл кесишмасининг йўл изида юзага келган носозликни бартараф этиш ишлари доирасида 28 март соат 21:00 дан 29 март соат 06:00 га қадар Темур Малик кўчасида Университет кўчаси билан кесишган қисмидан Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган қисмигача автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.

“Тошкент минтақавий темир йўл узели” УК келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1