1

Қозоғистон фуқароларини Украинанинг баъзи ҳудудларини тарк этишга чақирди

ДУНЁ 30.03.2024, 09:20
Қозоғистон фуқароларини Украинанинг баъзи ҳудудларини тарк этишга чақирди

Қозоғистоннинг Украинадаги элчихонаси қозоғистонликларга  кескинлик ва беқарор вазият сабабли Украинанинг Одесса ва Харьков вилоятларини тарк этишга чақирди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Киевдаги элчихонаси сайтига таяниб, "Сеntral Asiа" нашри хабар берди.

Элчихона қозоғистонликларга Украинадан Қозоғистонга икки қуруқлик йўналиши бўйича Польша ёки Молдова орқали, кейин эса тижорат ҳаво қатнови орқали боришни маслаҳат берди.

"Польша орқали кетаётганда Қозоғистон фуқароларининг Шенген визаси бўлиши керак, Молдовага кириш учун эса виза талаб қилинмайди”,  дейилади хабарда.

Дипломатлар, шунингдек, барчани ҳаво ҳужуми ҳақидаги огоҳлантиришни эътиборсиз қолдирмасликка ва зудлик билан бошпана топишга чақирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1