1

2025 йилда SpaceEye-T томонидан ишлаб чиқилган сунъий йўлдошни ишга тушириш режалаштирилмоқда

ДУНЁ 01.04.2024, 12:13
2025 йилда SpaceEye-T томонидан ишлаб чиқилган сунъий йўлдошни ишга тушириш режалаштирилмоқда

Жанубий Корея Республикасининг ер ресурслари бошқаруви ва кадастр тизими LX Office  Корпорация томонидан ўтказилгаётган ўзаро ҳамкорлик доирасида Жанубий Кореянинг сунъий йўлдошли ерни кузатиш тенденциялари, технологиялари ва истиқболлари тўғрисидаги семинар доирасида, ушбу мамлакатда амалга оширилган ишлар ва яқин келажакка қилинган режаларибилан танишиб чиқилди. Геоинфоком ДУК директор ўринбосари Сардор Омонов бу ҳақдаги янгиликлар билан ўртоқлашди.

Ҳусусан, SIIS - компанияси томонидан кўрсатилган хизматлар ва бажарилган лойиҳалар билан танишиб чиқилди. Ушбу компания ҳақида қисқача тариф берадиган бўлсак, мазкур компания Жанубий Кореянинг космик суратларни қайта ишлаш ва бу йўналишда хизмат кўрсатувчи йирик компаниялар бири ҳисобланади.Компания, сунъий йўлдош тизимларини экспорт қилувчи ва ҳозирда Жанубий Кореянинг аэрокосмик тадқиқотлар институти томонидан ишлаб чиқилган Arirang сунъий йўлдош тасвирларини глобал тижорат орқали етказиб бериш учун жавобгар ҳисобланади. Компания 2025 йилда SpaceEye-T томонидан ишлаб чиқилган сунъий йўлдошни ишга тушириш режалаштирмоқда.

Бугунги кунда мазкур компания бир нечта давлатлар билан ҳамкорлик қилмоқда. Компания томонидан космо суратларни тақдим этиш, уларни ўзаро солиштириш, ўзгаришларни аниқлаш, қолаверса компания томонидан ишлаб чиқилган “Сунъий йўлдош тасвирлари платформаси”га фойдаланишга рухсат бериш орқали тегишли хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган.

Сунъий йўлдош тасвирлари Ер назорати, Қишлоқ ҳўжалиги, Мудофаа, Шаҳарсозлик, Ўрмон Хўжалиги, Харита яратиш, Табиий офатни кузатиш йўналишларида кенг фойдаланилади.

Тасвирлардан фойдаланиш орқали қуйидаги вазифаларни амалга ошириш имкониятини беради:

* Глобал қамров;

* Кенг кўламли маълумотларни йиғиш;

* Маълумотларни мунтазам ва ўз вақтида йиғиш;

* Фавқулодда вазиятларга тезкор жавоб;

* Иқтисодий самарадорлик;

* Бошқа технологиялар билан интеграция қилиш.

Мазкур “Сунъий йўлдош тасвирлари платформаси”да кўп кулайликлар мавжуд бўлиб, шулардан, Геокузатув алоҳида аҳамиятга эга. Геокузатув - бу ерни кузатиш маълумотларига осон ва тез кириш учун энг яхши веб-хизмат ҳисобланади.

Хусусиятлари:

• Ўз веб-сайт яратиш;

• Тез визуализация;

• Маълумотларни кўриш ва таҳлил қилиш;

• Қулай қидирув тизими;

• Нафақат метадата, балки минтақанинг ҳар қандай номи билан қидириш

• Маълумотларни осон алмашиш;

• Расм ёки ҳудуднинг ҳаволасини нусхалаш ва электрон почта ёки СМС орқали олиш.

Юқорида қайд этилган компания билан ҳамкорликда космик суратларни қайта ишлаш орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ерларнинг ўзгариши ва ер қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашда самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мумкин. Дастлабки босқичда ушбу компаниянинг космик суратлардан фойдаланган ҳолда Кадастр агентлиги томонидан ишлаб чиқилиб, ишга туширилган “Е-YER NAZORAT” ахборот тизимига жойлаш, ва бунинг натижасида жойлардаги ўзгаришларни аниқлаш, олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўришда кенг кўламда фойдаланиш мумкин.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1