1

Британиялик эркак 30 кг музлаткич билан Килиманжаро тоғини забт этди

ДУНЁ 01.04.2024, 17:31
Британиялик эркак 30 кг музлаткич билан Килиманжаро тоғини забт этди

Стаффордда истиқомат қилувчи Майкл Коупленд илгари армияда хизмат қилган ва кейинчалик у бодибилдинг билан шуғулланган. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Ўтмишда у Англия, Шотландия ва Уэлсдаги учта энг баланд тоғга чиққан ва буни елкасидаги музлатгич билан бажарган.

Кейинчалик унинг танлови Африканинг энг баланд нуқтаси, ҳаракатсиз Килиманжаро вулқонига тўғри келди. Унинг сўзларига кўра, тоғнинг танланиши унга арқон ва бошқа жиҳозларсиз чиқиш мумкинлиги билан боғлиқ.

Эркакнинг юриши хайрия учун маблағ йиғиш, шунингдек, руҳий касалликлардан хабардорликни ошириш кампаниясининг бир қисми эди.

“15 ёшимдан бери ўз олдимга турли мақсадлар қўйганман, энди улар менинг шахсиятимнинг бир қисмига айланди. Жисмоний қийинчиликлар мен учун ўзимга ишончсизликни енгишимнинг бир усули. Жисмоний машқлар қилиб, табиат қўйнида бўлсам, ўзимни энг яхши ҳис қиламан”, деб тушунтирди Копеланд.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1