1

Хитой янги сунъий йўлдошни коинотга учирди

ДУНЁ 01.04.2024, 18:00
Хитой янги сунъий йўлдошни коинотга учирди

Хитой Ерни масофадан зондлайдиган янги Yunhai-3 02 сунъий йўлдошини коинотга учирди. Бу ҳақида zamon.uz хабар берди.

У табиий офатларни юқори аниқлик билан башорат қилиш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларининг олдини олиш имконини беради.

Фазовий ускунани Шаньси вилоятидаги Тайюань космодромидан маҳаллий вақт билан соат 6:51 да модификацияланган Yunhai-3 02 ракета-ташувчиси қуйи Ер орбитасига олиб чиқди.

Сунъий йўлдош атмосфера, денгиз муҳити ва фазони кузатиш, илмий тажрибалар ўтказиш, хавфли атмосфера ҳодисаларининг шаклланиш белгиларини аниқлаш, табиий офатларни башорат қилиш ҳамда уларнинг оқибатларини камайтириш учун ишлатилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1