1

Жиззахда маст ҳайдовчи уриб юборган пиёда ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 01.04.2024, 21:15
Жиззахда маст ҳайдовчи уриб юборган пиёда ҳалок бўлди

Жиззах вилоятида спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда машина бошқарган ҳайдовчи пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 21 март куни соат 21:00 ларда Зафаробод туманида содир бўлган.

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган 24 ёшли ҳайдовчи Тико машинаси билан ҳаракатланаётиб йўлнинг четида масжидга бораётган 54 ёшли пиёдани уриб юборган.

Сўнг жабрланувчига зарур ёрдам кўрсатиш ўрнига воқеа жойидан қочиб кетган. Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган пиёда воқеа жойида вафот этган.

ЙПХ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида пиёдани уриб юборган Тико топилган ва унинг ҳайдовчиси ушланган. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266- моддаси 2-қисми ва 117-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1