1

Истанбулдаги тунги клубда содир бўлган ёнғин туфайли 29 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 03.04.2024, 18:03
Истанбулдаги тунги клубда содир бўлган ёнғин  туфайли 29 киши ҳалок бўлди

Истанбулнинг Бешиктош вилоятида 16 қаватли бинонинг тунги клуб сифатида фойдаланиладиган эски 1 ва 2 қаватидаги “Masquerade Club” номли жойни реконструкция қилиш вақтида ёнғин чиқди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Ёнғинда 29 нафар ишчи ҳалок бўлди. Бешиктошдаги “Masquerade Club” тунги клубини таъмирлаш вақтида чиққан ёнғин катта фалокатга сабаб бўлди. Таъмирлаш вақтида содир бўлган ёнғин бинонинг юқори қаватларига ҳам тарқалган.

Вилоятга жўнатилган ўт ўчириш бригадалари ёнғинга қарши курашга киришган бўлса-да, ўтган ҳар бир дақиқа ичкаридаги ишчиларга қарши ишлади. Ўт ўчирувчилар 2 кишининг жонсиз жасадига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишди ва кейинги дақиқаларда оғир жароҳатланган кўплаб ишчиларни тунги клубдан олиб чиқишди.

Воқеа жойига Истанбул шаҳар ҳокими Экрем Имомўғли ҳам келди. Имомўғли, ёнғинга 106 ходим ва 37 машинанинг жавоб берганини маълум қилди. "Биз олган маълумотларга кўра, таъмирлаш ёки қурилиш дастури йўқ. Албатта, бу бино 2 қават пастда жойлашгани учун бироз кўринмайдиган майдон. Туман ҳокимлигига ҳеч қандай шикоят келиб тушмаган. Ичкарида ноқонуний аралашув амалга оширилган. Шунингдек,  бу бизнес 1987 йилда лицензияланган”, – деди  Имомўғли. 

Портлаш содир бўлган ҳудудда ишлаётган ишчиларга озиқ-овқат буюртмаларини олиб келган ходим: “Бир ҳафтадан бери уларга тинимсиз озиқ-овқат олиб келаман. Ичкарида саҳна асари кетаётган эди. "Бу жуда катта ишчилар гуруҳи эди”,– деди. Ҳудудда яшовчи фуқаролардан баъзилари бу жой қарийб 10 йил давомида ҳар Рамазон ойида таъмирлангани, бу сафарги таъмирлаш каттароқ бўлганини таъкидлади.

Таъмирлаш ишларида ноқонунийлик аниқланиб, содир бўлган ёнғин юзасидан корхона эгалари, масъул раҳбар, корхона раҳбари, ҳисобчи ва металл ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи жами 9 нафар шахс қўлга олинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1