АсосийЖАМИЯТ

Пойтахтда иссиқ сув ва таъминоти хизматлари учун нарх 15% га қимматлашди

2024 йил 2 апрелдан аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар 15% г...

2024 йил 2 апрелдан аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар 15% га кўтарилди. Бу ҳақида “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ маълум қилди. 

Аввал хабар қилинганидек, иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун  янги тарифлар иситиш мавсуми тугаган кундан бир кун ўтиб, яъни 27 мартдан эмас, Тошкент шаҳар хокимининг тегишли қарорига асосан 2 апрелдан кучга кирадиган бўлди.

Қайд этилишича, агар сиз 27 мартдан 2 апрелгача иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун оширилган ставкаларда тўловларни амалга оширган бўлсангиз, тўланган ошиқча сумма аванс сифатида ҳисобга олинади. 

    Бошқа янгиликлар