1

Исроил Ғазо секторига ёрдам етказилиши учун янги йўналишларни очмоқда

ДУНЁ 05.04.2024, 16:52
Исроил Ғазо секторига ёрдам етказилиши учун янги йўналишларни очмоқда

Исроил ҳукумати Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш учун янги йўналишлар очилганини эълон қилди. Бу ҳақда бош вазирнинг идораси баёнотига таяниб Times of Israel Исроил хабар бермоқда.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можаро бошланганидан бери илк бор Ғазо секторининг шимолий ҳудудлари билан чегарадаги "Эрез" назорат-ўтказиш пункти, ҳамда Исроил жанубидаги Ашдод порти ҳам вақтинча очилади.

Исроил, бундан ташқари, "Керем-Шалом" ўтказиш-назорат пункти орқали Иорданиядан келаётган ёрдам миқдорини оширишга рози бўлди. Ушбу гуманитар маршрутлар айнан қачон очилиши ҳозирча номаълум.

Исроилнинг баёноти Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасидаги телефон суҳбатидан бир неча соат ўтиб янгради.

Нашрнинг ёзишича, қўнғироқ чоғида Байден агар Исроил анклавдаги гуманитар инқирозни бартараф этиш ва кўнгиллиларни ҳимоя қилиш чораларини кўрмаса, АҚШнинг Ғазо секторидаги урушга оид сиёсати ўзгариши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1