АсосийDunyo

Илон Маск Америка ҳукумати ҳақида қандай фикрда?

'Илон Маск Америка ҳукумати ҳақида қандай фикрда?'ning rasmi

Америкалик тадбиркор Илон Маск АҚШ ҳукумати муҳожирлар оқимига дуч келган ўз чегараларини ҳимоя қилишдан кўра Украинадаги вазиятга кўпроқ эътибор қаратаётганини айтди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Қўшма Штатларда ноқонуний миграция рекорд даражада кузатилмоқда, чегара расмийлари ўтган декабрь ойида 302 минг марта ноқонуний чегарани кесиб ўтишни қайд этган, бу бир ой ичидаги энг катта рақам. Бундан ташқари, Жо Байден раҳбарлик қилган уч йил давомида ҳам ноқонуний муҳожирларнинг рекорд сони қайд этилган.

“АҚШ чегараси аҳамиятсиз бўлсада, Украина чегараси ҳақида жуда кўп ташвиш бор”, деб ёзган Маск ўзининг Х ижтимоий тармоқдаги аккаунтида.

    Бошқа янгиликлар