1

Самарқандда ижарага берилган 1,3 млрд сўмлик бино бузилиб, қурилиш материаллари сотиб юборилди

ЖИНОЯТ 06.04.2024, 19:05
Самарқандда ижарага берилган 1,3 млрд сўмлик бино бузилиб, қурилиш материаллари сотиб юборилди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида ижарага берилган бино-иншоотни бузиб, қурилиш материалларини сотган МЧЖ раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “Қ.Г.” МЧЖ раҳбари Д.Б. тумандаги “Қўралос” қишлоғида жойлашган Самарқанд вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” балансида бўлган бино-иншоотни ижарага олиб, ўзига ишониб топширилган умумий баҳоси 1,3 миллиард сўмлик мулкни бузгани ва қурилиш материалларини сотиб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

#жиноят   #ижара  #бино-иншоот

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1