1

16 та қадимги ҳайкалчаларни четга олиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 06.04.2024, 23:41
16 та қадимги ҳайкалчаларни четга олиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

Ўзбекистоннинг “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги 678-И-сон қонунига мувофиқ эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликларни Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин эмас.

Республикадан қўшни мамлакатга ўтиш учун «Ғишткўприк» чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқарога тегишли бўлган қўл юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилиши натижасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда божхона ходимига маълум қилинмаган қиймати 41 млн сўмлик 16 дона турли шаклдаги қадимий ҳайкалчалар борлиги аниқланди.

Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг экспертиза хулосасига кўра 8 дона чиннидан ясалган ҳайкалчалар ўтган асрнинг бошларида яратилган санъат намуналари эканлиги аниқланиб, республикамиз ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган маданий бойликлар сирасига кириши тасдиқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1