1

Оҳангарондаги туғриқхонада хомиласи билан бирга вафот этган ҳолат юзасидан ССБ расмий изоҳ берди

ЖАМИЯТ 07.04.2024, 21:27
Оҳангарондаги туғриқхонада хомиласи билан бирга вафот этган ҳолат юзасидан ССБ расмий изоҳ берди

Бироз аввал, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳрида ҳомиладор аёл қорнидаги ҳомиласи билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагилар маълум қилди.

Аниқланишича, 2024 йилнинг 3 апрель куни соат 02:45 да 1992 йил Оҳангарон шаҳрида туғилган Х.А. қорин ва белдаги оғриқ билан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғуруқ бўлимига “Ҳомиладорлик 4, 39 ҳафта туғуруқ 3. Туғуруқнинг 1 даври, латент фазаси. Семизлик 3 даража” ташхиси билан қабул қилинган. Бемор шифокорлар назорати остида бўлган.

2024 йил 4 апрель куни соат 14:10 да аёлнинг тўсатдан аҳволи оғирлашиб, ҳаво етишмаслиги ва юрак соҳасида оғриқ билан нафас олиши қийинлашган.

Шундан сўнг зудлик билан реаниматолог иштирокида беморда зарур реанимацион чоралар амалга оширилган.

Бироқ шунга қарамай, соат 14:35 да аёлда биологик ўлим ҳолати кузатилган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, беморнинг ўлимига юрак ишемик касаллиги, ўткир коронар етишмовчилиги, юрак мушакларининг гипертрофияси ва ўткир миокард инфаркти сабаб бўлган.

Асорати: Ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги. Ўпка шиши. Бош мия шиши.

Ёндош: Ҳомиладорлик 4, туғуруқ 3,  ҳомиладорлик 39-40 ҳафта.  Бачадон шиллиқ қаватларига қон қуйилиши. Семизлик 3 даража. Ўткир жигар гепатози. Ҳомила ичи асфиксияси.  Ҳомила антенаталь ўлими.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Якуний хулосалар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1