1

Наманганда одам тана аъзоси олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят аниқланди (видео)

ЖИНОЯТ 08.04.2024, 18:05
Наманганда одам тана аъзоси олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят аниқланди (видео)

Наманган вилоятнинг Косонсой туманида яшовчи шахс Андижоннинг Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро билан гаплашиб, унинг бир буйрагини сотиб беришга келишган.  Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар қилди.

Келишувга кўра, улар Тожикистонга бориши ва жарроҳлик амалиёти ўша ерда ўтказилиши керак бўлган. У буйрак эвазига $4 минг беришни айтган.

Ушбу шахс фуқарони қалбаки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлар билан Тошкентга олиб келаётган вақтида Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 133-1-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

#Наманган    #жиноят    #буйрак     #жарроҳлик амалиёти

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1