АсосийJamiyat

Тошкентда юк машиналари ҳаракати икки кунга чекланади

'Тошкентда юк машиналари ҳаракати икки кунга чекланади'ning rasmi

Пойтахтда юк автомобилларининг ҳаракатланиши 2 кунга тўлиқ чекланади. Бу хақда Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни соат 17.00 дан 10 апрель соат 17.00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.

Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно.

    Бошқа янгиликлар