АсосийЖАМИЯТ

Сўнгги етти йилда Жиззахда катта ўзгаришлар бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисоди...

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

 Давлатимиз раҳбари фурсатдан фойдаланиб, яқинлашиб келаётган тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган улуғ айём – Рамазон ҳайити билан юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни табриклади.

Сўнгги етти йилда Жиззахда ҳам катта ўзгаришлар бўлди. 

Бу даврда вилоятга 5 миллиард доллар инвестиция, шу жумладан 3 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниб, 2,5 мингта янги корхона ишга тушди. 

Бу орқали 45 мингта янги доимий иш ўринлари яратилди. Тадбиркорлар 10,5 мингдан 20 минггача кўпайди. Бу – республика кўрсаткичидан 50 фоиз кўп.

Ҳеч муболағасиз, Жиззахда қишлоқ хўжалигидан саноатга жуда катта сакраш бўлди, деб айтишга барча асос бор.

#Президент    #Жиззах    #Сўнгги етти йил

    Бошқа янгиликлар