1

Шўртан икки футболчи билан хайрлашди

СПОРТ 09.04.2024, 17:28
Шўртан икки футболчи билан хайрлашди

Шўртан клуби икки нафар футболчини Лигада рўйхатдан чиқарди. Ғузорликлар дарвозабон Шерзод Абдураимов ҳамда ҳимоячи Шерали Жўраев билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилди. Бу ҳақда “O'zbekiston Pro liga” си хабар қилди. 

Эслатиб ўтамиз,  “Машъал” - “Шўртан” учрашувининг 87-дақиқасида меҳмонлар посбони Шерзод Абдураимов спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатни амалга оширган. У аввалига ўз дарвозасидан иккинчи голни ўтказиб юборган, кейин эса уни нишонлаётган “Машъал” футболчиси Иброҳим Ғанихоновнинг юз қисмига боши билан зарба бериб, рақибини бурнини синдириб қўйганди.

#Шўртан клуби   #Шерзод Абдураимов     #меҳнат шартномаси   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1