1

Ўзбекистоннинг Cаудия Арабистонидаги янги элчиси фаолиятини расман бошлади

ЖАМИЯТ 11.04.2024, 12:42
Ўзбекистоннинг Cаудия Арабистонидаги янги элчиси фаолиятини расман бошлади

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Caудия Арабистони ТИВда ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Нодир Турғунов Cаудия Арабистони ташқи ишлар вазирининг протокол масалалари бўйича ўринбосари Абдулмажид ас-Саммарийга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Ташқи сиёсат маҳкамасида бўлиб ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон ва саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Абдулмажид ас-Саммарий икки томонлама муносабатларни барча жабҳаларда мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида саудия Арабистони ТИВ раҳбарининг ўринбосари элчига икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларни изчил ривожлантириш борасидаги масъулиятли фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1