1

Музаффар Арипов Пискент туманига ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

ЖАМИЯТ 12.04.2024, 09:44
Музаффар Арипов Пискент туманига ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Музаффар Арипов Пискент тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Музаффар Арипов 1985 йилда Тошкент вилоятида  туғилган. Маълумоти  – олий. 2010 йилда Тошкент давлат аграр университетини,  2020 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Пискент тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Якубов ўз аризасига биноан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1