АсосийJamiyat
1677

Йиллик 14 фоиздан кредит олиб бераман дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар қўлга тушди

'Йиллик 14 фоиздан кредит олиб бераман дея фуқароларни чув тушириб келган фирибгар қўлга тушди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Бектемир туманида яшовчи 62 ёшли (аёл) М.В. ИИОга мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан 1.696.000 сўм миқдоридаги пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилояти, Тупроққалъа туманида яшовчи 20 ёшли Я.А. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Я.А., жабрланувчи М.В.га йиллик 14% кредит олиб бераман дея уни алдаб ишончига кириш орқали картасидан ўша вақтнинг ўзида 1.696.000 миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва қўлга киритилган пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Я.А.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар