1

Ўзбекистонда шилқимлик қилгани учун 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

ЖАМИЯТ 13.04.2024, 08:33
Ўзбекистонда шилқимлик қилгани учун 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди

Кейинги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини мустаҳкамлаш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар алоҳида эътиборга лойиқ.

Бу ҳақда фикр юритганда, жумладан, Президент томонидан 2023 йил 11 апрелда имзоланган “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтарганини таъкидлаш лозим. 

Ушбу Қонунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 41-1-модда(шаҳвоний шилқимлик қилиш), 59-2-модда(оилавий (маиший) зўравонлик) ва Жиноят кодекси126-1-модда(оилавий (маиший) зўравонлик), 141-3-модда(шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан тўлдирилди.

2024 йилнинг 1-чорагидаМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг41-1-моддаси(шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан 318 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 97 нафарига жарима жазоси, 221 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг59-2-моддаси(оилавий (маиший) зўравонлик) билан 4 343 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 2 344 нафарига жарима жазоси, 1 999 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Жиноят кодексининг126-1-моддаси(оилавий (маиший) зўравонлик) билан 134 нафар шахс судланиб, уларнинг 51 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 83 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

Жиноят кодексининг141-3-моддаси(шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан 40 нафар шахс судланиб, уларнинг 13 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси, 27 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1