1

Сув тошқинлари сабаб Остона халқаро форуми бекор қилинди

ДУНЁ 13.04.2024, 17:13
Сув тошқинлари сабаб Остона халқаро форуми бекор қилинди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда кузатилаётган йирик сув тошқинлари сабабли Остона халқаро форумини бекор қилди. Бу ҳақида zamon.uz маҳаллий нашрларга таяниб хабар бермоқда.

“Қозоғистонда мисли кўрилмаган сув тошқини ва кенг кўламли вайронагарчилик оқибатларини бартараф этиш ҳамда мамлакат фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун молиявий ресурсларни тежаш зарурати туфайли мен Остона халқаро форумини бекор қилишга қарор қилдим”, — деб ёзди Қозоғистон раҳбари.

Қўшимча қилинишича, форум 2025 йилда ўз ишини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти раислигида Остона форуми 13-14 июнь кунлари бўлиб ўтиши керак эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1