Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманидаги мактабда ўқитувчи ўқувчининг қариндошлари томонидан калтаклангани айтилган видео тарқалди.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Одилжон Жалолов воқеа Тошлоқ туманидаги 25-мактабда содир бўлганини тасдиқлаган.
Жанжалда жисмоний тарбия фани ўқитувчисининг қоши ёрилган. Воқеа ҳақида ИИБ ходимларига ҳам хабар берилган. Айни пайтда ўқитувчи шифохонада.
Ўқитувчи 9-синф ўқувчисини уришгани сабаб унинг қариндошлари мактабга келиб, жанжал қилган.