1

Эрон Исроилга ҳужум бошлади

ДУНЁ 14.04.2024, 08:50
Эрон Исроилга ҳужум бошлади

Эрон Исроил томон дронлар ҳужумини бошлади. Бу ҳақда Исроилнинг “Channel 12 телеканали” хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, Исроилга қўшни Иордания 14 апрель маҳаллий вақт билан 00:00дан бошлаб ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ ёпишини эълон қилди.

Исроил томон учаётган баъзи Эрон дронлари Сурия осмонида ҳаво мудофаа тизими томонидан уриб туширилган.

Шунингдек, Эроннинг ИРНА агентлиги манбаларга таяниб хабар беришича, Эрон Исроил томон баллистик ракета ҳам учирган.

Уларнинг маълумотларига кўра, зарбалар нишонлари Исроил ҳудуди ичида жойлашган. 

АБC News маълумотларига кўра, Эрон фақат ҳарбий обектларга ҳужум қилмоқда.

Аввалроқ Эроннинг юзлаб дронлари Ироқнинг жанубий провинсиялари узра Исроил ҳудуди томон учаётгани хабар қилинганди. Иордания ҳудуди устида Эрондан учирилган жанговар каллакларни олиб юрувчи дронлар ҳам кузатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1