1

Самарқандда ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилаётган вақтда машинасидан 600 гр гиёҳвандлик моддаси топилган

ЖИНОЯТ 14.04.2024, 17:32
Самарқандда ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилаётган вақтда машинасидан 600 гр гиёҳвандлик моддаси топилган

Ургут тумани  Навоийшох кўчасида ҳаракатланиб келаётган кобалт русумли транспортда 600 гр гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланган. Бу ҳақда Туман ҳокимлиги хабар берди.

2024 йил 13 апрель куни соат 17:50 лар атрофида Уругут туманиНавоийшох кўчасида харакатланиб келаётган кобалт русумли транспорт воситаси Ургут тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб,  хужжатлари текширилган.  Ҳайдовчи ўзини шубхали тутганлиги сабабли соҳавий хизмат ходимлари ва холислар иштирокида транспорт воситасининг салон қисми кўздан кечирилганда сариқ пакетга ўралган тўқ жигар рангли ўткир хидли ёпишқоқ симон тахминан оғирлиги 600 гр бўлган опий гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланиб холислар иштрокида олинди. 

Хозирда Самарқанд вилояти ИИБ Тергов Бошқармаси томониданЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб  дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1