АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғади

"Ўзгидромет" хабарига кўра бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик к...

"Ўзгидромет" хабарига кўра бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13°, кундузи 15-17° бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тнзликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14°, кундузи 23-28° бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тнзликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 15-20° бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тнзликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 15-20° бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тнзликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 15-20° бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тнзликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 17-22° бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тнзликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 7-12° бўлади.

    Бошқа янгиликлар