1

16-22 апрель кунлари ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари кутилмоқда

ЖАМИЯТ 15.04.2024, 17:52
16-22 апрель кунлари ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари кутилмоқда

Гидрометеорология тезкор ахборот билан чиқди.  2024 йил 16-22 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда, жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

 

  • Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

 

  • Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

 

  • Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

 

  • Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

 

  • Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1