1

Жиззахда сифатсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 16.04.2024, 18:31
Жиззахда сифатсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига чек қўйилди

Жиззах вилоятида аҳоли соғлиғига зарар келтирувчи, сифатсиз ёғ маҳсулотларининг ишлабчиқарилишига чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “D.” МЧЖ масъул шахслари “Тоқчилик” МФЙ ҳудудида жойлашган нотурар бинода яширин цех ташкил этиб, ушбу цехда истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганликлари аниқланиб, 40,6 тонна чигит, 1 030 литр қўлбола ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1