1

Ҳолатга расмийлар изоҳ берди

ЖАМИЯТ 19.04.2024, 10:37
Ҳолатга расмийлар изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда кеча "Хумо Арена"да берилган "Macan" концертига сотилган билет сохта эканлиги айтилган видеолар тарқалди.

Миллий гвардиянинг ҳолат бўйича изоҳига кўра, кеча “Хумо арена” саройида хонанда “Масаn”нинг концертига  киришдаги чипталар текшируви жараёни “Iticket” ходимлари томонидан махсус сканер қурилмасининг “QR-код”и орқали текширилиб киритилган. Аммо баъзи бир фуқаролар қурилмани алдашга уринган ва аввал саройга кириб бўлган танишларининг чипталари билан такроран киришга уринишган. 

- Ўз-ўзидан маълумки, бундай чипталарга эга бўлган фуқаролар назорат ўтиш жойидан ичкарига қўйилмаган. Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари томонидан ушбу фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилган ва жамоат тартиби сақланган, дейилади баёнотда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1