Японияда иккита вертолёт ҳалокатга учради. Бир киши ҳалок бўлди, яна етти киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда zamon.uz маълум қилди.
Вертолётлар Токиодан 600 км жанубда жойлашган Изу ороллари ҳудудида патруль ўқув машғулотларида қатнашган.
Ҳар бир вертолётда тўрт киши бўлган. Ҳалокатнинг тахминий сабаби тўқнашув бўлган, деб хабар бермоқда НҲК.