1

Навоий ва Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомаласига чек қўйилди

ЖИНОЯТ 22.04.2024, 22:21
Теглар: Навоий Тошкент, кучли таъсир қилувчи дори
Навоий ва Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомаласига чек қўйилди

Навоий шаҳри ва Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган  тезкор тадбирда “Б.Ф.” МЧЖ раҳбари И.Ф. фуқаро Х.Т.га жами 180 дона “Редуксин” ва “Фатзорб” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, савдо дўконидан яна 432 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Шарқ” ЙПХ постида ўтказилган тезкор тадбирда Lacetti русумли автотранспорт воситаси тўхтилиб кўздан кечирилганда, йўловчи Й.М.нинг ёнида 34 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ва 10 грамм “Прегабалин” номли модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

“Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасининг савдосига чек қўйилди

02.05.2024, 14:36

Кучли таъсир қилувчи дори воситасини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.  Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1