1

Буюк Британия Украинага рекорд даражадаги ёрдам пакетини тақдим этади

ДУНЁ 23.04.2024, 19:53
Буюк Британия Украинага рекорд даражадаги ёрдам пакетини тақдим этади

Буюк Британия ҳукумати сайтида эълон қилинган хабарга кўра, бугун бош вазир Риши Сунак Полшага ташрифи чоғида Украинага тарихий рекорд даражадаги ёрдам пакети ажратилишини эълон қилади. Бу ҳақда Буюк Британия ҳукумати сайтида эълон қилинди.

Ушбу маблағлар Киев учун ўқ-дорилар, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва дронларни оператив етказиб беришга йўналтирилади. Украина, шунингдек, 60 та катер, 1600 дан ортиқ ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари, қўшимча Storm Shadow ракеталари, 400 дан ортиқ зирхли транспорт воситалари ва тўрт миллионга яқин ўқ-дорилар олади.

Янги ёрдам пакети билан 2024 йилда Буюк Британия томонидан Украинага ажратилган маблағларнинг умумий миқдори 3,7 миллиард долларга этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1