1

Наманганда археологик ёдгорликларни бузиб, уй қурмоқчи бўлган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 23.04.2024, 20:33
Наманганда археологик ёдгорликларни бузиб, уй қурмоқчи бўлган шахс ушланди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирида Наманганда қадимий ёдгорликларни бузиб уй қурмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди. 

Янги Наманган “Гўзал” маҳалласида жойлашган “Бўзчи мозор” археология ёдгорлигининг 0,17 га ер майдонида фуқаро А.Қ. томонидан уй-жой қуриш мақсадида XVI-XVII асрларга оид қабрлар бузиб юборилиб, қадимий объектга жуда кўп миқдорда 6,9 млрд. сўм зарар етказилгани аниқланди.

Текширишлар натижасига кўра жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1