1

"Қўшмачи"нинг автомашинаси мусодара қилинди

ЖИНОЯТ 24.04.2024, 10:31
"Қўшмачи"нинг автомашинаси мусодара қилинди

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг ажримига кўра, Жиноят кодексининг 131- моддаси 1-қисми билан судланган Ш.Раҳматовага базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари, яъни 8 млн. 250 минг сўм жарима тайинланган.

Ушбу тайинланган жаримани давлат фойдасига ундиришлик учун чиқарилган ижро варақаси Мажбурий ижро бюросининг Қарши туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.  

Қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, тўлов амалга оширилмагач, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, фуқарога тегишли Nexia 3 русумли автотранспорт воситаси хатлаб олиб қўйилди.

Шундан сўнг, жиноий жарима тўлиқ тўланди ва ижро ҳужжати ижроси амалда тамомланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1