АсосийJamiyat

Режиссёр Шамсиддин Қодиров 63 ёшда вафот этди

'Режиссёр Шамсиддин Қодиров 63 ёшда вафот этди'ning rasmi

Режиссёр Шамсиддин Қодиров 63 ёшда вафот этди. 

У фаолияти давомида юзга яқин маданий-маърифий тадбирлар, Наврўз халқ сайиллари, Мустақиллик кунига бағишланган оммавий байрам ва концерт дастурларини моҳирона саҳналаштириб, маданият ва санъатимиз тарғиботига катта ҳисса қўшган.

Шамсиддин Қодиров маданият соҳасидаги 37 йиллик фаолияти давомида томоша санъатининг янгидан жонланиши ва ривожланишига муносиб ҳисса қўша олган шахслардан бири эди.

    Бошқа янгиликлар