1

Ўзбекистонликлар бензин-газ, саёҳат ва озиқ-овқат учун кўпроқ пул сарфламоқда

ЖАМИЯТ 24.04.2024, 19:21
Ўзбекистонликлар бензин-газ, саёҳат ва озиқ-овқат учун кўпроқ пул сарфламоқда

Харид чеклар бўйича бензин-газ, саёҳат ва озиқ-овқат учун кўпроқ пул сарфланмоқда. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, фискал чеклар тўғрисидаги маълумотлар автоматик Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида кўринади.

2024 йилнинг I чорагида ўтказилган таҳлилларга кўра,қуйидаги маҳсулотлар энг кўп сотилган:

- Метан газ - умумий реализация суммаси 3,4 трлн сўмлик;

- Бензин АИ-80 - 2,6 трлн сўм;

- Авиа чипта (халқаро) - 2,3 трлн сўм;

- Бензин АИ-92 - 1,2 трлн сўм;

- 1-навли буғдой уни - 1,1 трлн сўм;

- Уяли телефонлар - 638,3 млрд сўм;

- Фаст-фоод – 613 млрд сўм;

- Кунгабоқар ёғи - 543,1 млрд сўм;

- Асосий гўштли таомлар - 470,2 млрд сўм;

- Пишириқлар - 427,4 млрд сўм;

- Сигаретлар (PallMall, VEGASNIGHTS) - 418,1 млрд сўм;

- Алкоголсиз ичимликлар - 399,4 млрд сўм;

- Меҳмонхона хизматлари - 394,9 млрд сўм;

- Шакар - 378,5 млрд сўм;

- Пропан газ - 374,5 млрд сўм.

 

Реклама

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1