АсосийDunyo

Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради

'Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради'ning rasmi

Буюк Британия 2025 йилда Полша ҳудудида Тyphoon қирувчи самолётларини жойлаштиради. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Варшавада Полша бош вазири Доналд Туск билан қўшма матбуот анжуманида эълон қилди.

"Полша бутун Европада хавфсизликни таъминловчи асосий давлатлардан биридир", — дея таъкидлади Сунак.

"Британиялик ҳарбий учувчилар полшалик ҳамкасбларига мамлакат ҳаво ҳудудини қўриқлашда ёрдам беради", дея аниқлик киритмоқда АP агентлиги.

Британия Полшага 16 минг аскар юборишини ҳам қўшимча қилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар