1

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтиши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда

ЖАМИЯТ 26.04.2024, 17:30
Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтиши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз ўтиши ва ҳарорат пасайиши кутилмоқда, дея хабар қилди Ўзгидромет хизмати агентлиги.

Эртага — 27 апрель куни куннинг иккинчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғиши мумкин. Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ушбу кунларда ҳарорат фони пасаяди.

26−28 апрелда тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баланд тоғларда 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, жума ва шанба кунининг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5−10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат бугун ва эртага кундузи +21…+24, якшанба куни +18−+20 даража атрофида бўлади. Ҳарорат кечалари +8…+10 даражагача пасаяди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1