1

"Солиқ хизмати хабарлари" номли сохта канал очилганлиги аниқланди

ЖИНОЯТ 29.04.2024, 15:46
Теглар: "Солиқ хизмати хабарлари", сохта канал
"Солиқ хизмати хабарлари" номли сохта канал очилганлиги аниқланди

Телеграм мессенжерида Солиқ қўмитасининг "Солиқ хизмати хабарлари" канали номи билан айнан бир хил бўлган сохта канал очилган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. 

Ушбу канал орқали Солиқ мобил иловасини юклаб олиш ва бунинг учун пул мукофотига эга бўлиш мумкинлиги ҳақида ёлғон хабарлар эълон қилинмоқда. 

Қўмита “Солиқ” иловасини номаълум манбалардан юклаб олмасликка чақирган.

Расмий ва сохта канални юқоридаги расм орқали аниқлаш мумкин. Бу фирибгарликнинг яна бир тури бўлиб, фуқароларни шу орқали чув туширишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, давлат идораларининг расмий Telegram саҳифалари "тасдиқланганлик" белгисига эга.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1