1

АҚШ Қозоғистондан 81 та Совет қирувчи самолёт сотиб олди

ДУНЁ 29.04.2024, 19:07
АҚШ  Қозоғистондан 81 та Совет қирувчи самолёт сотиб олди

Қўшма Штатлар Қозоғистондан 81 та Совет қирувчи самолётларини, жумладан МиГ-27, МиГ-29 ва Су-24 сотиб олди. Улар Украинага етказилиши мумкин. Бу ҳақда “Kyiv Post”нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, 2023 йил октябр ойида Қозоғистон эски самолётлар яроқсиз ҳолатда эканлигини таъкидлаб, сотилишини эълон қилган. Ҳозирда, самолётлар катта эҳтимол билан АҚШ томонидан сотиб олинган бўлиши мумкин.

Нима сабабдан самолётлар сотиб олингани номаълум, бироқ самолёт эҳтиёт қисмлар учун Украинага етказилиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда, дея қўшимча қилади нашр.

АҚШ ҳарбий ёрдами аллақачон Украинага кела бошлаган.

Украина президенти Владимр Зеленский Киевда НАТО бош котиби Столтенберг билан қўшма брифингда маълум қилди.

"Баъзи нарсалар аллақачон кела бошлаган, аммо мен аниқ нима эканлигини батафсил айтмайман. Афсуски, армиямизни тўлдириш ва тегишли миқдордаги бригадаларни жиҳозлаш учун ҳаммаси ҳали тайёр эмас", — дея таъкидлади Зеленский.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1