АсосийJamiyat

Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови бошланди

'Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови бошланди'ning rasmi

Пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи мавсумий автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. 

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекатидан соат 8:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 6:00 ва 16:00 ҳаракатланади.

Қатновлар Uzautotrans service корхонасининг YUTONG автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

    Бошқа янгиликлар