Тошкент шаҳри кўчаларининг бирида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган 27 ёшли йигит қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 1 май куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида судья Баҳром Бердиев томонидан вояга етмаган қизга нисбатан шилқимлик қилган 1997 йилда Тошкент шаҳрида туғилган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган.
Судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми “г” банди билан 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.






