1

Тошкентда аллергия қўзғатувчи ўсимликлар чанглари энг фаол экани аниқланди

ЖАМИЯТ 02.05.2024, 10:10
Тошкентда аллергия қўзғатувчи ўсимликлар чанглари энг фаол экани аниқланди

Пойтахтда аллерген қўзғатувчи ўсимлик-бута гул чанглари ва замбруғ-спора қўзғалишлари Қарши ва Самарқанд шаҳридаги вазиятдан фаолроқ. Бу ҳақда гидрометеорологик мутахассис Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.

Маълум қилинишича, Халқаро молекуляр-аллергология маркази эндиликда Қаршида ҳам ўзинг гул чанг қўпқонларини ўрнатган. Ва 22—28 апрель ҳолатига пойтахтда ўсимлик-бута гул чанглари ва замбруғ-споралар фаоллигигида аллергияга қўзғалиш мойиллиги учта йирик шаҳар ичида пойтахтда кучлироқ бўлган. Мазкур давр оралиғида пойтахтда барча аллерген қўзғатувчи омиллар "сариқ" хавфда бўлган.

“Умуман олганда, бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам аллергия қўзғалишлари ва ундан азият чекаётган аҳоли сони мунтазам ортиб бормоқда. Мамлакатимизда мазкур йўналишда кенг тармоқли ишлар йўлга қўйилмоқда. Ҳудудларда аллергияни ўрганувчи марказлар ўз иш фаолиятини бошлаган.

Ҳудудларда яшил фитомассани барпо этишда биз нақақат ҳудуд иқлими, сув билан таъминланганлик, тупроқ шароитидан келиб чиқиб дарахт ва бута экишимиз, балки, ўзидан аллергияни кучли қўзғатувчи гул чанг чиқарадиган дарахтларни экишдан тийилишимиз ҳам лозим”, - дейди мутахассис.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1