1

Қалбаки доллар сотаётган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 04.05.2024, 13:51
Қалбаки  доллар сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди. 

Маълум қилинишича, фуқаро Ж.Ф. (муқаддам судланган) фуқаро Н.З.га қалбаки 1 650 АҚШ долларини ҳақиқий 1 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, жами 33 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1