Туркиянинг Измир шаҳрида 2–3 май кунлари Турон халқаро кинофестивали бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондан Элдор Қудратиллаев «Дунё ва мен» ҳамда Дмитрий Лебедев «Узум таъми» номли қисқа метражли фильмлари билан иштирок этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.
Танлов якунига кўра, Дмитрий Лебедевнинг «Узум таъми» номли филми «Энг яхши қисқа метражли фильм» деб топилди. Шунингдек, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов «Кино санъатига қўшган ҳиссаси учун» мукофоти билан тақдирланди.
Фестивалда туркий халқлар кино ижодкорлари, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия, Эрон, Озарбайжон ва Франция, Венгриядан номзодлар қатнашди.
Маълумот учун, «Узум таъми» фильмида ролларни таниқли актёр Фарҳод Маҳмудов номидаги киноустахона актёрлари Дилёр Фозилов ва Розия Раимқулова ижро этган. Сценарий ҳаммуаллифи ва режиссёр ёрдамчиси БДКИ Тошкент филиали талабаси Александр Амелин.