1

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистондан чиқариб юборилди

ДУНЁ 06.05.2024, 10:16
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистондан чиқариб юборилди

Ўтказилган рейд давомида 16 нафар хорижлик фуқаро Қозоғистон ҳудудида ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани аниқланди, деб хабар берди маҳаллий ОАВ.

Улардан етти нафари Ўзбекистон Республикаси, тўққиз нафари Тожикистон Республикаси фуқароларидир. Мазкур хорижликлар Сатпаев шаҳрида тегишли рухсатнома ва ҳужжатларсиз ишлаб келгани аниқланди.

Чет эл фуқаролари Сатпаев шаҳрида ноқонуний ишлаб, маъмурий жавобгарликка тортилиб, суд қарори билан белгиланган талабларни бажармасдан, Қозоғистон Республикасининг миграция соҳасидаги қонунчилигини бузган. Бундан ташқари, Тожикистон Республикасининг икки нафар фуқароси Олмаота шаҳар суди томонидан чиқарилган ҳал қилув қарори талабларини бажармай, жавобгарликдан бўйин товлаганликлари аниқланди. Қайд этилишича, чет эл фуқароларини ноқонуний меҳнат фаолиятига жалб қилган иш берувчилар ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш мақсадида барча чет эл фуқаролари ҳудуддан мажбуран чиқариб юборилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1