1

“Россиянинг режалари ўзини оқламади”

ДУНЁ 07.05.2024, 15:42
Теглар: Германия канцлери, Россиянинг музлатилган активлари
“Россиянинг режалари ўзини оқламади”

Россиянинг режалари ўзини оқламади. Олаф Шолц 6 май куни Ригада Латвия, Литва ва Эстония бош вазирлари билан учрашувда айтиб ўтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

"Европани парчалаш ва НАТОни заифлаштириш ўрнига, Россиянинг Украинага қарши уруши фонида уларнинг бирдамлиги мустаҳкамланди. Германия Россиянинг ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолига қарши глобал бирдамликни илгари суришда давом этади. Ушбу урушда ядро қуролидан фойдаланиш мумкин эмаслигини баланд овозда эълон қилиш ҳар доим муҳим", — дея таъкидлади канцлер.

Бундан ташқари, Шолц Европа Иттифоқида музлатилган Россия активларидан тушган маблағларни нафақат Европада, балки бутун дунё бўйлаб Украина учун қурол сотиб олишда фойдаланиш имкониятини кўриб чиқишга чақирди. 

"Бу маблағларнинг қарийб 90 фоизини Украинанинг мудофаа эҳтиёжлари учун ишлатиш тўғрисида келишув мавжуд, аммо уни Европадан сотиб олиш мажбурияти йўқ. Чунки ҳозир энг муҳими, янги завод қурилиши эмас, балки қуролларни тезда етказиб беришдир. Бу вариант келишиб олинмоқда ва гап йилига миллиардлаб евро ҳақида кетмоқда", — деди Шолц.

Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан Украина учун қурол сотиб олишда фойдаланишга қарши бўлган давлатлар унга гуманитар ёрдам кўрсатиш билан чекланишни таклиф қилмоқда

Аввалроқ нашр Малта, Люксембург ва Венгрия Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг Россиянинг музлатилган активларидан Украинага қурол сотиб олиш учун фойдаланиш таклифига қарши чиққани ҳақида хабар берган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1