1

Учқудуқда “Судья” фильми намойиш этилди

ЖАМИЯТ 07.05.2024, 17:05
Учқудуқда “Судья” фильми намойиш этилди

Навоийда бўлиб ўтаётган “Кинокарвон” тадбирлари доирасида Учқудуқ туман ёшлар марказида ижодий учрашув ҳамда “Судья” фильми намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Шунингдек, ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари ва талаба ёшлар билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Тадбирлар доирасида ижодий жамоа Навоийнинг Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳридаги  маданият марказларида аҳоли билан ижодий учрашувлар ўтказди ва миллий филмлар намойиши бўлиб ўтди.

Кинематография агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ўтказилаётган “Кинокарвон” бундан олдин Фарғона, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида бўлди. Акция бутун республика бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, қолган вилоятларда ҳам ижодий сафарларини давом эттириши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1